Америкалик журналист Украинада отиб ўлдирилди
Олам
−
13 Март 2022
23669Украинанинг Ирпень шаҳрида америкалик журналист Брент Рено мамлакатдаги вазиятни ёритаётган вақти ҳалок бўлди. У аскарлар томонидан отиб ўлдирилган. Бу ҳақда Украина Ички ишлар вазири маслаҳатчиси Антон Герашченко ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
“Босқинчилар ҳатто Украинадаги вазиятни ёритаётган халқаро журналистларини ҳам ваҳшийларча отиб ўлдиряпти. Бугун Ирпень шаҳрида дунёга машҳур “The New York Times” нашрининг 51 ёшли мухбири отиб ташланди”, дейди у.
Киев полиция бошқармаси бошлиғининг қайд этишича, россиялик ҳарбийлар Ирпень шаҳрида хорижлик журналистлар бўлган машинага қарата ўт очган. Оқибатда 51 ёшли Брент Рено ҳалок бўлган. Яна икки мухбир яраланган.
“The New York Times” вакили Клифф Леви журналистнинг ўлими ҳақидаги маълумотни тасдиқлади. Унга кўра, Брент Рено кўп йиллар давомида мазкур газетада ишлаган, аммо Украинадаги фаолияти нашрга боғлиқ бўлмаган.
Қайд этилишича, Рено акаси Крейг билан биргаликда можаро зоналарида, жумладан Ироқ ва Афғонистонда фильмлар суратга олган. Унинг иши нуфузли мукофотларга сазовор бўлган.
LiveБарчаси