Америкалик тадбиркор итига 5 млн доллар мерос қолдирди
Олам
−
13 Февраль 2021
4320Америкалик ишбилармон эркак Билл Доррис ўлимидан олдин бордер-колли зотига мансуб Лулу исмли итига катта миқдордаги пул қолдирди.
Маълум бўлишича, Теннесси штатининг Нэшвилл шаҳрида истиқомат қилган тадбиркор севимли уй ҳайвонига 5 миллион доллар атрофида маблағ қолдирган.
Васиятномага кўра, пул Лулу номидаги трастга ўтказилиши керак.
Таъкидланишича, 8 ёшли итга марҳумнинг аёл дўсти Марта Бертон ғамхўрлик қилади.
Доррис авваллари шаҳардан кетган пайтларида ҳам итини дўстига ташлаб кетган.
Марта Бертон Лулуни парвариш қилгани учун ойлик иш ҳақи олиш ҳуқуқига ҳам эга.
Бертоннинг айтишича, Дорриснинг рафиқаси ва фарзандлари бўлмаган, у фақат итини жуда яхши кўрган.
Аёл васият қилинган барча маблағни ит билан биргаликда сарфлашга вақти бўлишига шубҳа қилмоқда, лекин у "буни уддалаймиз", деб ҳазиллашган.
LiveБарчаси