Америкалик олимлар чўчқани ўлганидан бир соат ўтиб, тирилтирди

Олам

image

Йель университети олимлари янги технология ёрдамида ўлганига бир соат бўлган чўчқанинг қон айланиши ва ички органларини тиклади. Бу ҳақда “Nature” нашри ёзмоқда.

Тажриба давомида олимлар чўчқаларнинг юрак уришини сунъий тўхтатган. Бир соат ўтгач, тана юрак ва ўпка ўрнини босадиган машинага уланган. Ҳайвонга аста-секин OrganEx экспериментал суюқлиги юборилган, у тўқималарнинг яхлитлигини сақлаб қолиб, ҳужайра ўлимини тўхтатган ва асосий органларнинг фаолиятини тиклаган.

"Бу ҳақиқатан ҳам муҳим тадқиқот. Бу шуни кўрсатадики, вафот этганидан кейин сут эмизувчиларнинг (шу жумладан одамлар) органларидаги ҳужайралар кўп соатлар давомида ўлмайди. Илмий нуқтаи назардан, ўлим даволаш мумкин бўлган биологик жараёндир. Бир неча соат ичида қайтарилиши мумкин”, дейди Гроссман тиббиёт мактабининг интенсив терапия соҳасидаги тадқиқот директори Сэм Парния.

Қайд этилишича, олимлар юрак, жигар ва буйрак ҳужайраларининг маълум функциялари олти соатдан кейин тўлиқ тикланганини аниқлаган.

Мақолада операция қилинган чўчқаларнинг тақдири қандай бўлганига аниқлик киритилмаган.

Шифокорнинг сўзларига кўра, тадқиқот натижалари ўлганларнинг трансплантация учун қўлланиладиган донор органларини сақлаб қолишга ёрдам беради. Шунингдек, қон қуйқалари ёки кўп миқдорда ички қон кетиш натижасида юрак тўхтаб қолганидан кейин одамни жонлантириш ва аъзолар фаолиятини тиклаши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1571

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг