Америкалик миллионер бутун умрга қамалди
Олам
−
16 Октябрь 2021
9617Жорий йилнинг 14 октябрь куни АҚШ суди миллионер Роберт Дёрстни 21 йил аввал яқин таниши Сюзан Берманни ўлдирганликда айблаб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда CCN хабар бермоқда.
Сентябрь ойининг бошида суд ҳайъати 78 ёшли Дёрстни жиноят содир этганликда айбдор деб топган. Ҳукм чиқариш чоғида Нью-Йорк марказида бир қанча офис биноларига эга бўлган магнат ҳеч нарса демаган.
2020 йил декабрь ойида “Forbes” журнали Дёрст оиласининг бойлигини 8,1 миллиард долларга баҳолаган. 2006 йилда у оилавий бизнесдаги ўз улушини қариндошларига 65 миллион долларга сотган. Шу тариқа Дёрстлар оиласи АҚШнинг энг бой оилалари рўйхатида 47-ўринни эгаллаган.
2015 йил март ойида Дёрст яқин дўсти Сюзан Берманни ўлдирганликда гумон қилиниб, ҳибсга олинган. Аёл 2000 йилда ўз уйида бошидан ўқ еган ҳолатда топилган. 1982 йилда эса миллионернинг рафиқаси сирли равишда ғойиб бўлган, кейинчалик унинг вафот этгани эълон қилинди.
2001 йилда Дёрст ўзи билан қўшни бўлиб яшаган одамни ўлдирган. Ушбу қотиллик учун у судланган, аммо суд маслаҳатчилари уни ўзини мудофаа қилиш зарурати доирасида ҳаракат қилган, деб топган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь