Америкалик киноюлдуз Самарқанддаги шифохонага тушиб қолди

Маданият-санъат

image

Америкалик таниқли киноюлдуз Кевин Спейси Самарқандда 15-Тошкент халқаро кинофестивалида иштирок этаётганида ўзини ёмон ҳис қилди. Актёр юрак хуружи эҳтимоли билан шифохонага ётқизилган, бироқ уни текширган шифокорлар хавотирланишга асос йўқлигини билдирган. Бу ҳақда “The Sun” нашри хабар берди

2 октябрь куни фестивалнинг ёпилиш маросимида сўзлаган Спейси томошабинларга чап қўли “тахминан саккиз сония” қотиб қолганидан кейин ярим кунни тиббий марказда ўтказганини айтган.

“Ходимлар менга яхши ғамхўрлик қилишди, ҳатто МРТ қилишди. Ҳаммаси бутунлай яхши бўлиб чиқди ва жиддий касаллик йўқлигидан хурсандман. Бу воқеа мени инсон ҳаёти, ҳар биримизнинг ҳаётимиз қанчалик нозик эканлиги ҳақида ўйлашга мажбур қилди”, деган актёр. 

Шунингдек, Спейси кино саноатини ёшлар орасида оммалаштириш муҳимлигини таъкидлади. Унинг ўзи буюк актёрлардан, айниқса уни кино, мусиқа ва театр санъати билан таништирган онасидан илҳомланиб улғайганини маълум қилган.

“Болалигим машаққатли ўтди. Драматик мактабга келганимда, мен бошқа одам бўлишим мумкинлигини англадим, бу менинг ҳаётимга айланди, омадим келди. Агар кимнидир илҳомлантира олсам, бу мен учун катта шарафдир”, деган актёр.

Воқеадан бир кун олдин, Кевин Спейси Тошкентдалигида олти йил давом этган мажбурий танаффусдан сўнг кинога қайтишини эълон қилган. У “энг яхши роллари ҳали олдинда” эканига ишонч билдирган.

Маълумот учун, Самарқанд шаҳри яқинидаги “Боқий шаҳар” тарихий-этнографик боғида XV Тошкент халқаро кинофестивали бўлиб ўтди. Намойишда Спейсидан ташқари бошқа таниқли кино арбоблари – сербиялик режиссёр Эмир Кустурица, унинг россиялик ҳамкасблари Алексей Учитель ва Александр Сокуров, “Такси” фильми юлдузи Сами Насери ва актриса Наталья Варлей ҳам иштирок этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Кевин Спейси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар