Америкалик қизча бир неча асрлар олдин йўқолиб кетган акула тишини топди
Бу қизиқ
−
17 Январь 2023
7673АҚШнинг Мэриленд штатида яшовчи 9 ёшли Молли Сампсон айни шу штатдаги Calvert кўрфазидан узоқ асрлар олдин йўқолиб кетган улкан акула-мегалодон тишини топиб олди. Бу ҳақда CNN нашри хабар берди.
Йиртқич тишининг узунлиги 13 см бўлиб, ҳозирга қадар топилганлари орасида энг катталаридан биридир. Олимларнинг айтшича, бу мегалодоннинг узунлиги 15 метрни ташкил қилган. Бу тиш ҳозирда “Calvert“ денгиз музейида сақланмоқда. Музей ходими Стефен Годфрининг сўзларига кўра, бу ҳажмдаги мегалодон тишини топиш учун ўз умрини сарфлаган олимлар бўлган, аммо улар бундай натижага эриша олмаган. Шу пайтга қадар бу кўрфаздан 100 га яқин мегалодон тишлари топилган, бироқ ҳеч бири бундай катталикда бўлмаган.
Маълумот учун, мегалодон қирилиб кетган акула тури ҳисобланади. Энг қадимги мегалодон қолдиқлари уларнинг тахминан 28 миллион йил олдин пайдо бўлганини кўрсатган. Мегалодон барча даврларнинг энг катта йиртқич балиқларидан бири бўлиб, унинг ўлчамини аниқлаш қийин, аммо кўп сонли тишлар ва тошга айланган умуртқалар билан ифодаланган қазилма қолдиқларини ўрганиш шуни кўрсатадики, унинг максимал узунлиги 15 метргача, вазни эса 35 дан 47 тоннагача бўлган. Улкан акуланинг тишлари қалин ва мустаҳкам бўлиб, ўлжа суягини синдириш учун мўлжалланган.
Нурмуҳаммад Файзуллаев
LiveБарчаси