Америкалик боксчи акаси томонидан отиб ўлдирилди

Спорт

image

Америкалик профессионал боксчи Исайя  Жонс акаси томонидан отиб ўлдирилди. Бу ҳақда “Тhe Ring” нашри Жонснинг собиқ мураббийи Рошон Жонсга таяниб хабар бермоқда. 

Рошоннинг сўзларига кўра, боксчи ва унинг акаси ўртасида жанжал юзага келган. Шундан сўнг, акаси Жонсга ўқ узган.

Детройт полиция департаменти 28 ёшли боксчининг қариндоши томонидан отиб ўлдирилганини тасдиқлаган. Бироқ ҳозирча воқеа ҳақида бошқа тафсилотлар маълум эмас.

Маълумот учун, Исайя Жонс профессионал фаолияти давомида 16 та жанг ўтказиб, 9 та ғалаба ва 7 та мағлубият қайд этган. У учта жангда нокаут билан ғалаба қозонган. Жонс профессионал фаолиятини 2016 йилда бошлаган ва Рошон Жонс қўл остида дастлабки саккизта жангда ғалаба қозонган. Бироқ бошқа мураббийга ўтганидан сўнг кейинги саккизта жангнинг еттитасида мағлуб бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Исайя  Жонс

Баҳолаганлар

462

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар