Америкалик аёл 2,5 млн долларлик уйини мушукларига мерос қилди

Бу қизиқ

image

Американинг Флорида штати Тампа шаҳрида истиқомат қилган марҳума Ненси Сауер 2,5 млн АҚШ долларилик уйини еттита мушугига мерос қилиб қолдиргани маълум бўлди. У Ўтган йилнинг ноябрь ойида 84 ёшида вафот этган. Бу ҳақда “New York post” нашри хабар берди.

Унга кўра, марҳума васиятномасида қимматбаҳо уйи унинг Клеопатра, Олтин панжа (Goldfinger), Лео, Midnight, Напалеон, Қорли коптокча (Snowball) ҳамда Squeaky (чийиллаган) лақабли мушукларига қолиши кераклигини васият қилиб кетган. Марҳуманинг яқин дугонаси Яна Албаннинг сўзларига кўра, у мушукларини жуда яхши кўрган. Шунинг учун ҳам мушуклар вафот этмагунича уй сотилмаслигига келишилган.

Ненси Сауер мушукчаларга умр бўйи харажатларини қоплаш учун ҳам алоҳида меросни васият қилган. Аммо бу мерос миқдори ҳозирча номаълум бўлиб қолмоқда.

“У қолдирган мерос мушукларнинг овқати, тиббий ва парвариш тўловларини қоплаш учун етарли. Мушуклар ҳали ёш. Улар эндигина 5 ёшда. Бу турдаги мушуклар қиммат ва айёр бўлади”, дейди Тампа шаҳрининг Инсонпарварлик жамияти ижрочи директори Шеррй Силк.

Шунингдек, унинг сўзларига кўра, мушуклар олти ой давомида уйда ёлғиз қолиб кетган. Маҳаллий округ судьяси уларни яхшироқ ғамхўрлик қилувчи жойга кўчириш тўғрисида қарор қабул қилган.

“Мушуклар катта уйда ёлғиз қолмаслиги керак. Биз имкон қадар улар билан кўпроқ бирга бўлишимиз ва энг яхши жойга уларни жойлаштиришимиз керак", дейди Силк.


Мақола муаллифи

Теглар

мерос мушуклар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг