Америкалик актёр Яфет Котто вафот этди 

Маданият-санъат 3988
image

Америкалик актёр Яфет Котто кеча, 15 март куни 81 ёшида вафот этди. Бу ҳақда унинг рафиқаси Тесси Синахон маълум қилган. 

Котто ва Синахон 24 йил аввал турмуш қурганди. Артистнинг ўлими сабаби ҳозирча маълум қилинмаган. 

Синахоннинг сўзларига кўра, Коттонинг ўлими у учун кутилмаган воқеа бўлган. 

Қайд этилишича, Яфет Котто диний ташкилот тузишни, бир нечта интервьюлар беришни ва китоб ёзишни режалаштириб юрган. 

Шунингдек, у актёр Том Круз билан бирга номаълум лойиҳада иштирок этиш учун таклифлар олган. 

“Баъзан сиз ёвуз одамлар образини гавдалантирардингиз, лекин мен ва бошқалар учун ҳақиқий қаҳрамон эдингиз: яхши одам, яхши ота, яхши эр ва муносиб инсон”, деган актёрнинг беваси. 

Маълумот учун, Яфет Котто “Бегона”, “Югураётган одам” ва бошқа бир қатор фильмларда суратга тушган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 81
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×