Америкалик 13 ёшли бола чўққидан йиқилиб, омон қолди

Бу қизиқ

image

Американинг Шимолий Дакота штатида яшовчи 13 ёшли Уайатт Кауффман исмли бола экскурсия чоғида каноннинг (тупроқ эрозияси натижасида пайдо бўлиб тоғлар тизмаси) шимолий қисмидаги 30 метрлик чўққидан йиқилиб, омон қолди. Бу ҳақда “Тhe Guardian” нашри хабар берди.

У деярли 30 метр баландликдан қулаган. Болани қутқариш учун тез ёрдам икки соат вақт ичида етиб келган. Унга тўққизта умуртқа суягининг синиши, талоқ ёрилиши, ўпка сиқилиши, мия чайқалиши, қўл синиши ҳамда бармоқ чиқиб кетиши ҳолатлари ташхиси қўйилиб, даволаниш учун самолёт билан Лас-Вегас касалхонасига етказилган. Унга 12 август куни шифохонадан уйига кетишга рухсат берилган.

"Бошқалар суратга тушиши учун мен четроққа тургандим. Чўккалаб, бир қўлим билан тошни ушлаб олган пайтим ҳушимни йўқотиб, орқага йиқила бошладим. Уйғонганимни эслайман, тез ёрдам машинасида эдим. Вертолётдан самолётга олиб ўтишди ва касалхонага олиб келишди”, дейди Уайатт Кауффман.

Боланинг отаси Брайан Кауффман ўғли йиқилиб, уни қутқариб олишганидан хабар топганида уйда бўлган. Унинг сўзларига кўра, бола онаси билан экскурсияга чиққан.

Парк ходимларининг огоҳлантиришича, бола йиқилиб тушган жой машҳур ва гўзал манзарага эга бўлсада, тор ва тик қоя ҳисобланади.

Бундан ташқари, жорий йилнинг 12 август куни Вайоминг штатидаги “Grand Teton” миллий боғида пиёда сайр қилаётган аёл тоғдан қулаб тушиб, воқеа жойида ҳалок бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made