“Америка васвасаси...” Самарқандда яна бир қаллоб ушланди

Жамият

image

Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрида одамларни ноқонуний йўллар орқали АҚШга юбориш билан шуғулланиб келган шахс ушланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, 22 ёшли фуқаро ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, Самарқанд шаҳрида яшовчи шахс фирибгарлик йўли орқали ноқонуний тарзда АҚШга жўнатиш ишлари билан шуғулланиб келаётганини билдирган. У аввал Европа давлатлари орқали Мексикага, у ердан эса Қўшма Штатлар ҳудудига олиб ўтиш учун 30 минг доллар, ҳужжатларни расмийлаштириш учун эса олдиндан 10 минг доллар талаб қилган.

Мазкур аризага асосан, масъул ходимлари томонидан Самарқанд шаҳар Али Қушчи кўчасида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида ушбу шахс аризачидан 10 минг доллар олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан гумонланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Самарқанд

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг