Америка орзуси: “Шуҳратим Гулнора Каримовага боғлиқ бўлмаган” АҚШда пицца ташиб, таксичилик қилган Равшан Ҳакимов билан интервью
Интервью
−
03 Август 2022
29062Турли йилларда, турли хил сабаблар билан қатор санъаткорлар, маданият ва санъат соҳасининг атоқли вакиллари, журналистлар, спортчилар, шифокорлар ва бошқа-бошқа касб эгалари Ўзбекистонни тарк этишади. Аксарият ҳолатларда уларнинг иккинчи манзили сеҳрли диёр дея аталмиш Америка Қўшма Штатлари бўлади. Отабек Мадраҳимов, “Сетора” гуруҳи солисти Феруза Латипова, актриса Юлдуз Ҳамидова, Ўзбекистон халқ артисти Муҳаббат Шамаева, актёр Улуғбек Қодиров... Яхши даромад қидириб, Америкага кетган таниқли санъаткорлар рўйхатини узоқ давом эттириш мумкин. Улар орасида 2013 йилгача юқори рейтингларда бўлган ва Гулнора Каримова иши ортидан ёпилган “TV Markaz” телеканали бошловчиси Равшан Ҳакимов ҳам бор.
Уни машҳур қилган телеканал фаолиятини тўхтатгач, 2015 йилда маълум вақт “Тошкент” телеканалида фаолият олиб борган Ҳакимов 2017 йилдан буён Америка Қўшма Штатларига истиқомат қилмоқда. QALAMPIR.UZ мухбири видеоконференцалоқа орқали Равшан Ҳакимов билан суҳбатлашиб унга қатор саволлар билан юзланди.
Мазкур суҳбатда Равшан Ҳакимов қуйидагилар ҳақида сўз юритди:
• Ўзбекистондан хорижга кетишига нима сабаб бўлгани;
• Америка 80% инсоннинг тарбиясига салбий тасир кўрсатиши;
• Америкада пицца ташигани ва таксичилик қилгани;
• Гулнора Каримова қамалганидан сўнг нима учун тергов қилингани;
• Юлдузлик касаллигига чалинган йиллари;
• Ўзбекистондаги хусусий каналларнинг продюсерлари билан гонорарни келиша олишмагани
• Ўзбекистонга қачон қайтиши.
Ушбу видеоинтервьюни QALAMPIR.UZ’нинг YouTube’даги саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь