“Америка охирги ўринда”. Трамп Байденнинг сиёсатини таърифлади

Олам

image

АҚШнинг собиқ Президенти Дональд Трамп Флорида штатидаги консерватив республикачилар конференциясида сўзга чиқиб, амалдаги Президент Жо Байденнинг иш бошлаган биринчи ойидаги сиёсатини танқид қилди.

“У аллақачон, оилалар, чегаралар, энергетика, аёллар ва илм-фанга қарши эканлигини кўрсатди”, дейди Трамп.

Унинг фикрига кўра, Байденнинг сиёсатини “Америка охирги ўринда” ибораси билан тавсифлаш мумкин. Трамп, шунингдек, Байденнинг Вашингтоннинг дунё муаммоларига кўп томонлама муносабати ҳақидаги баёноти ҳақида салбий фикр билдирди. Америка Қўшма Штатлари бутун дунёдаги муаммоларни ҳал қилишга қодир эмас, дейди Трамп.

Экс-президент АҚШнинг Жаҳон савдо ташкилоти билан алоқалари ривожланиб бораётганини айтиб, уни “муваффақиятли таслим бўлиш” деб атади, шунингдек демократларни “Хитойнинг қўғирчоқлари” дея таърифлади.

Бундан ташқари, Трамп Байден бошчилигидаги Қўшма Штатлар энергетика соҳасидаги мавқеини аллақачон йўқотиб қўйганлиги ва тез орада мамлакат Россиядан олинадиган нефтга боғланиб қолиши ҳақида фикр билдирди.

“Радикал демократлар сиёсати остида бензин нархи сайловлардан сўнг аллақачон 30 фоизга кўтарилган. Энди биз Россия ва Яқин Шарқдаги нефтга умид боғлаймиз” деди ўзининг президентлиги даврида Қўшма Штатлар энергетик супер куч бўлганини қўшимча қилиб.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

165

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг