Америка компанияси Ўзбекистонда 85 миллион долларлик фармацевтика заводи қуради

Жамият 4977
image

Америка компанияси Тошкент вилояти Зангиота туманидаги фармацевтика кластерининг саноат ҳудудида “Онкологик дорилар ва инсон донорлари қон плазмасидан дори воситаларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш” лойиҳаларини амалга оширади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати хабар берди

Қайд этилишича, кеча, 24 июл куни қиймати 85 миллион АҚШ долларига баҳоланаётган лойиҳаларни амалга ошириш учун уч томонлама инвестиция шартномаси имзоланган.

“Имзолаш маросимида Фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги томонидан директор Сардор Кариев, “Tashkent Pharma Park” дирекцияси томонидан директор Санжар Бабажанов ва “Rafarma Pharmaceuticals Inc.” томонидан – мазкур компаниянинг директорлар кенгаши раиси Илья Шпуров қатнашди”, дейилади хабарда. 

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Сардор Кариевнинг таъкидлашича, умумий лойиҳа 5 йилга мўлжалланган бўлиб, корхона томонидан Ўрта Осиёда долзарб бўлган биотехнологик турдаги янги дориларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мақсад қилинган.

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 179
Рейтинг: 3.2
t
×