Америка компанияси “Милан”ни сотиб олиш арафасида
Спорт
−
21 Май 2022
2489Американинг “RedBird Capital Partners” сармоявий компанияси Италиянинг “Милан” клуби учун курашда Баҳрайннинг “Investcorp” компаниясини ортда қолдирди. Бу ҳада “MilanNews” нашри хабар берди.
“Investcorp” “Милан” учун 1,18 миллиард евро таклиф қилди. Америкаликлар эса “россонерилар”га эгалик қилувчи “Elliott Management”га 1,3 миллиард евро тўлашга тайёр. Улар клуб сотиб олинган тақдирда яна 500 миллион еврони янги стадион қуришга сарфламоқчи.
Агар келишув амалга ошса, ҳозирги эгалари, “Elliott Management” жамғармаси "Милан"нинг таъсир кучи кам акциядорларидан бири бўлиб қолади.
Маълумот ўрнида, “RedBird Capital Partners” “Ливерпуль” ва “Boston Red Sox” бейсбол клубига эгалик қилувчи “Fenway Sports Group” компаниясига инвестор ҳисобланади. Шунингдек, “RedBird Capital Partners” Франциянинг “Тулуза” футбол клуби акцияларининг назорат пакетига ҳам эгалик қилади.
Маъруф Абдумаликов
LiveБарчаси