Америка клуби Мессига “ёғли“ шартнома таклиф қилди

Спорт

image

ПСЖ ҳужумчиси Лионель Мессига Американинг "Интер Майами" клубидан таклиф тушди. Бу ҳақда футбол журналисти Никола Скира ўзининг Twitter саҳифасида маълум қилди.

Манбага кўра, Америка клуби 35 ёшли Мессига жуда қулай молиявий шартлар келтирилган таклиф билан чиққан. ПСЖ эса аргентиналик юлдуз билан шартномани яна бир йилга узайтирмоқчи. Месси келгуси фаолиятини қаерда давом эттириш бўйича тез орада қарор қабул қилиши кутилмоқда.

Мессининг ПСЖ билан шартномаси жорий мавсум охирида якунига етади. Футболчи яқинда берган интервьюсида Париж жамоасида ўзини яхши ҳис қилаётганини, клуб ва шаҳарга тўлиқ мослашганини айтганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Месси яқин орада “Барселона”га қайтмаслиги аниқ бўлганди. Леонинг отаси Хорхе Месси “Барселона” президенти Жоан Лапорта билан кўришгач, аргентиналик футболчининг Каталонияга қайтмаслиги ойдинлашди.


Мақола муаллифи

Теглар

Лионель Месси футбол шартнома

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг