Америка БМТни КХДРга қарши санкцияларни кучайтиришга чақирди
Олам
−
26 Март 2022
7514Америка Қўшма Штатлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Хавфсизлик Кенгашига қитъалараро баллистик ракета учирилганидан кейин Шимолий Кореяга қарши санкциялар режимини кучайтириш бўйича резолюция тақдим этади. Россия бу таклифга қарши чиқди.
“КХДР тобора кўпроқ хавфли провокацияларни амалга оширар экан, Қўшма Штатлар Хавфсизлик Кенгашига санкциялар режимини янгилаш ва кучайтириш бўйича резолюцияни тақдим этади”, дейди АҚШнинг БМТдаги элчиси Линда Томас-Гринфилд.
Унинг сўзларига кўра, КХДРга нисбатан хайрихоҳлик сиёсати ва санкцияларни юмшатиш ташаббуслари КХДР хатти-ҳаракатларида ўзгаришларга олиб келмади, шунинг учун санкцияларни юмшатиш эмас, балки уларни амалга ошириш вақти келди.
“Мен ҳамкасбларимни резолюция матни устида ишлашга конструктив ёндашишга чақираман. Бу икки томонлама эмас, балки минтақавий масала”, дейди у.
Россия Федерациясининг БМТдаги доимий вакили ўринбосари Анна Эвстигнееванинг таъкидлашича, Хавфсизлик кенгаши Шимолий Кореяга нисбатан чекловларни кўриб чиқишга тайёрлигини билдирган, бироқ Пхеньяннинг ижобий сигналларини эътиборсиз қолдирган. Корея ярим оролидаги ҳозирги вазият асосан КХДРга қарши кўплаб санкциялар жорий этилгани туфайли юзага келган.
“Афсуски, ҳозиргача Хавфсизлик кенгаши Шимолий Кореянинг ижобий сигналларини эътиборсиз қолдириб, чекловларни кучайтирди, холос”, дейди Эвстигнеева хоним.
Эслатиб ўтамиз, Корея Халқ Демократик Республикаси мамлакат етакчиси Ким Чен Иннинг бевосита буйруғи билан 24 март куни япон денгизи томонга номаълум ракетани учирган. Шимолий Корея ракетаси тахминан 1 100 км масофани босиб ўтган, 70 дақиқа парвоз қилган ва максимал баландлиги 6000 киломметрдан ошган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь