Аmazon дунёнинг энг қиммат брендига айланди

Технология

image

Американинг Аmazon компанияси дунёнинг энг қиммат брендлари рейтингида Аpple’ни ортда қолдириб, биринчи ўринни эгаллади. Буюк Британиянинг “Brand Finance” консалтинг компанияси бу бўйича тадқиқот ўтказди ва натижаларни ўзининг сайтида эълон қилди.

“Аmazon’нинг 2022 йилда бренд қиймати 15 фоизга, яъни 350,3 миллиард доллардан 299,3 миллиард долларга тушиб кетганига қарамай, яна етакчиликни қўлга киритди”, дейилади ҳужжатда. 

Аниқлик киритилишича, “бренд кучи” кўрсаткичи қийматининг пасайиши 41,2 миллиард долларни ташкил этган, корпорация бренди “ташқи омилларнинг ўзгариши” туфайли яна 13,7 миллиард доллар йўқотган, бироқ компаниянинг савдо натижалари ижобий бўлди ва йўқотишларни бироз бўлсада – 3,9 миллиард долларини қоплади.

Умуман олганда, дунёда коронавирус чекловларининг олиб ташланиши офлайн харидларни тиклашга олиб келди, бу ҳам Аmazon хизматларига нисбатан талабнинг бироз пасайишига сабаб бўлди.

Brand Finance таҳлилчилари, шунингдек, iPhone серияли смартфонлари ва iOS операцион тизимида ишловчи бошқа қурилмалари билан машҳур бўлган ўтган йилги етакчи Аpple компаниясининг бренд қиймати ҳисобот даврида 16 фоизга, яъни 355,1 дан 297,6 миллиард долларга камайганига ҳам аниқлик киритди.

Бу гал Аpple рейтингда иккинчи ўринни эгаллади. Бунга компания таъминотчиларининг эҳтиёт қисмларни етказиб беришдаги камчиликлари ва меҳнат бозоридаги тақчиллик туфайли компания даромадининг камайиши сабаб бўлди. Британиялик экспертларнинг фикрича, бу ҳолат Аpple’нинг асосий маҳсулотларини ишлаб чиқариш имкониятини чеклайди.

Маълумот ўрнида, Амазон Америка компанияси бўлиб, электрон савдо билан шуғулланувчи платформа ҳисобланади.

Нурмуҳаммад Файзуллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made