Аmazon 18 000 дан ортиқ ходимини ишдан бўшатмоқчи
Олам
−
05 Январь 2023
3207Аmazon 18 000 дан ортиқ ходимини ишдан бўшатишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда CNN нашри хабар берди.
Ишдан бўшатишга халқаро иқтисодий кўрсаткичларнинг доимий пасайиш ҳолатида эканлиги сабаб қилиб кўрсатилган.
COVID-19 пандемияси даврида катта даромад қилган Амазон кейинги йилларда савдо ҳажмини анча камайтирди. 2022 йилнинг ўзида компаниянинг акциялари тахминан 50 фоизга камайган.
Маълумот ўрнида, ишдан озод этиладиган ходимларнинг асосий қисми кадрлар бўлими ва Амазон дўконларидаги ишчилардир. Компания 18 январдан бошлаб ишдан бўшатилган ходимлар рўйхатини маълум қилади. Ишини йўқотган савдо ходимлари компания томонидан деярли беш ойлик иш ҳақи, тиббий суғурта ва бошқа имтиёзларга эга бўлиши ҳақида ҳам айтилмоқда.
Шунингдек, Амazon компанияси 2022 йилнинг кузида 10 000 га яқин ходимни ишдан бўшатишни режалаштирган эди. Яна бир Саlesforce компанияси ҳам бугунги кунда 8000 минг ишчини бўшатиш арафасида турибди.
Эслатиб ўтамиз, Facebook ва Instagram ижтимоий тармоқларига эгалик қилувчи Мeta компанияси ҳам ўтган йилнинг ноябрь ойида 11 000 ходимни ишдан бўшатган эди.
Нурмуҳаммад Файзуллаев
LiveБарчаси