Аманда Нуньеснинг чемпионлик камари вакант бўлиб қолди

Спорт

image

Канадада бўлиб ўтган UFC 289 турнирида энг енгил вазндаги чемпионлик камарини муваффақиятли ҳимоя қилган бразилиялик Аманда Нуньес ММА'даги фаолиятини якунлади. Бу ҳақда спортчининг ўзи жангдан сўнг UFC октагонида маълум қилди.

Бугун, 11 июнь куни UFC ташкилотиниг навбатдаги рақамланган 298 турнири марказий жангида мексикалик Ирэн Алданага қарши чемпионлик ҳимоя жангини ўз фойдасига ҳал қилган бразилиялик Аманда Нуньес баҳс якунида спортдаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

Эндиликда унга тегишли бўлган энг енгил ҳамда ярим енгил вазн тоифаларидаги UFC чемпионлик камарлари вакант бўлиб қолди.

Маълумот учун, Аманда фаолияти давомида 28 та жанг ўтказиб, уларнинг 23 тасида ғалаба қозонган ва 5 та жангда мағлубиятга учраган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ енгил ваз тоифасида чемпионлик жангига давогар унвони учун америкалик Бэнил Дариуш билан кечган баҳсда бразилиялик собиқ чемпион Чарльз Оливейра муддатидан олдин ғалаба қозонгани ҳақида хабар берилганди.

Муҳсинжон Умурзоқов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг