Амалдорларнинг одоб-ахлоқ қоидаларига амал қилишини ким назорат қилади?

Жамият

image

Аввалроқ Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг “Ўзбекистон Республикаси давлат хизматчиларининг одоб-ахлоқ кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилгани ҳақида хабар берган эдик.

Ушбу қарор фуқаролар томонидан ва ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлмоқда.

Бугун, 13 декабрь куни Адлия вазирлиги Матбуот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева кодекс лойиҳаси юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, қарор лойиҳасини ишлаб чиқишнинг долзарблиги ушбу соҳадаги норматив-ҳуқуқий базанинг замон талабларига жавоб бермаслиги ҳамда давлат ҳокимияти органлари қабул қилган идоравий одоб-ахлоқ қоидаларида белгиланган талабларнинг тарқоқ эканлигидадир.

Маълум қилинишича, ҳужжат билан барча давлат хизматчилари учун мажбурий бўлган одоб-ахлоқ қоидаларининг ягона стандарти жорий қилинади.

Одоб-ахлоқ кодекси лойиҳаси 6 та боб ва 53 та моддадан иборат бўлиб, давлат хизматчиларининг давлат органи ва ташкилоти зиммасига юклатилган вазифа ва функцияларни амалга оширишда риоя қилиши лозим бўлган талабларни ўз ичига қамраб олган.

Таъкидланишича, кодексда  белгиланган талабларнинг давлат хизматчилари томонидан риоя қилиниши устидан доимий назорат давлат органлари ва ташкилотларида ташкил қилинадиган одоб-ахлоқ комиссиялари томонидан амалга оширилади.

Шу билан бирга, давлат органлари ва ташкилотларининг ушбу соҳадаги фаолиятини назорат қилиш бўйича ҳар бир давлат органлари ва ташкилотларидаги одоб-ахлоқ комиссияларининг фаолияти юзасидан маълумотларни ягона тизимлаштирилган тартибда маълумотларни йиғиш ва таҳлил қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги зиммасига юклатилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

860

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг