Алвеснинг рафиқаси футболчини кўриш учун қамоқхонага борди
Спорт
−
06 Февраль 2023
3721Дани Алвеснинг рафиқаси Жоана Санс айни вақтда қамоқда бўлиб турган футболчини кўргани борди. Бу ҳақда “Marca” хабар берди.
Қайд этилишича, Алвес аввалига рафиқаси билан кўришишдан бош тортган, бироқ кейинчалик футболчи Жоана билан суҳбатлашишга рози бўлган.
“Мен Алвесни ҳаётининг энг ёмон дақиқаларида ҳам тарк этмайман”, дейди Санс.
Аввалроқ, Санс футболчи билан ажрашишга қарор қилгани маълум бўлганди. Шунингдек, у ижтимоий тармоқлардаги Алвес билан тушган барча фотосуратларни ўчириб ташлаганди.
Эслатиб ўтамиз, Дани Алвес 20 январь куни ҳибсга олинди. У Барселонадаги тунги клублардан бирида 23 ёшли қизни зўрлашда айбланмоқда. 39 ёшли футболчи 4 йилдан 12 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
LiveБарчаси