Аллергиядан буткул халос бўлиш мумкин...ми?
Саломатлик 04 Июнь 09:33 1548
image

Аллергияни даволашда амалиётда кенг қўлланиладиган даволаш усули бу иммунотерапия ҳисобланади.
Аллергияни даволашда касалликнинг бошланган вақтини аниқ билиш муҳим. Ушбу касаллик қанчалик тез аниқланса, уни ривожланишини олдини олиш, даволаш шунчалик осон бўлади. 

Сурункали касаллик бўлгани учун аллергияни бутунлай организмдан йўқотиб юбориш анчагина мушкул. Касаллик қўзишининг олдини олиш учун соғлом турмуш тарзини ташкил қилиш керак. Булар қуйидагилардан иборат: мавсумий чанг аллергиясининг қўзиш вақтида бошқа жойга вақтинча кўчиб ўтиш, агарда ҳар қандай гулга аллергиянгиз бўлса, уй ичи ва ташқарисидаги гуллар, ит, мушук жунларига аллергиянгиз бўлса улардан воз кечиш лозим.

Ҳозирда аллергияни тўлиқ дори-дармон билан даволаб юборишнинг имкони мавжуд эмас. Шу давргача ишлаб чиқарилган биринчи, иккинчи ва учинчи синфга эга бўлган антигистамин дорилар касалликнинг хуружи даврида фақатгина аллергиянинг белгиларини вақтинча худди “тез ёрдам”дек тўхтатади, аммо аллергияни буткул даволамайди.

Аллергияни даволашда амалиётда кенг қўлланиладиган даволаш усули бу иммунотерапия ҳисобланади.

Аллерген миқдори даволаш курси давомида оширилиб борилади. Ушбу усул билан даволаш давомида аллергик касалликнинг енгиллашишига ёки бутунлай даволаниб кетишига эришилади.


Зарнигор Абдумаликова

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 31
Рейтинг: 2.8