Алиев Вашингтонда Трампнинг одами билан учрашди
Олам
−
08 Август 3576 1 дақиқа
Кеча, 7 август куни Вашингтонда Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ва АҚШ Президентининг махсус вакили Стив Уиткофф ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Озарбайжон давлати раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Дастлаб Илҳом Алиев ва АҚШ Президентининг махсус вакили Стив Уиткофф иштирокида SOCAR ва ExxonMobil ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди. Ҳужжатни Озарбайжон Республикаси Иқтисодиёт вазири Микайил Жабборов ва ExxonMobil вице-президенти Жон Ардилл имзолади.
Сўнгра Президент Илҳом Алиев ва АҚШ Президентининг махсус вакили Стив Уиткофф ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 7 август куни АҚШ Президенти Дональд Трамп Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ва Арманистон Бош вазири Никол Пашиняннинг Оқ уйга келишини интиқлик билан кутаётганини ёзганди. АҚШ раҳбари ўзининг маъмурияти узоқ вақт давомида икки томон билан музокаралар олиб борганини айтиб, бугун, 8 август куни бўлиб ўтадиган тинчлик битими имзолаш маросими бўлишини эълон қилди.
Live
Барчаси