Тўқаев Алиевни “Олтин бургут” ордени билан мукофотлади
Олам
−
24 Август 2022
2414Илк бор расмий ташриф билан Озарбайжонга келган Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев мамлакат Президенти Илҳом Алиевни Қозоғистоннинг юксак мукофоти – “Олтин бургут” ордени билан тақдирлади. Бу ҳақда Озарбайжон Президенти Матбуот хизмати хабар бермоқда.
24 август куни расмий учрашувдан сўнг Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев билан яккама-якка учрашуви бўлиб ўтган.
Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаевни қутлар экан, Президент Илҳом Алиев шундай деган:
“Ҳурматли жаноб Президент, Озарбайжонга хуш келибсиз. Сизни кўрганимдан жуда хурсандман. Ишонаманки, сизнинг ташрифингиз жуда муваффақиятли ва дўстона бўлади, Қозоғистон ва Озарбайжон ўртасидаги қардошлик муносабатлари янги юксак босқичга кўтарилади.
Биз сизнинг ташрифингизга катта аҳамият берамиз. Ишончим комилки, ташриф натижалари жуда яхши бўлади”.
Ўз навбатида Қозоғистон Президенти ҳам кўрсатилган эҳтиром учун миннатдорлик билдирган.
“Аввало, меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдирмоқчиман. Мамлакатингизга Қозоғистон Президенти сифатида илк бор расмий ташриф билан келганимдан хурсандман. Шубҳасиз, бугунги ташриф мен учун алоҳида маънога эга. Бугунги музокаралар натижасида бир қатор ҳужжатлар имзоланади. Улар икки томонлама ҳамкорликни, Қозоғистон-Озарбайжон муносабатларини янги босқичга олиб чиқишига ишонаман”, дейди Тўқаев.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь