Алиев Тоғли Қорабоғдаги можаро ўтмишда қолганини айтди 

Олам

image

Тоғли Қорабоғдаги можаро ўтмишда қолди. Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ЕХҲТ раҳбари Анн Линдега шундай деган.

Алиев кеча, 14 март куни Швеция Ташқи ишлар вазири, ЕХҲТнинг амалдаги раиси Анн Линде бошчилигидаги делегация билан учрашган. 

Озарбайжон раҳбари энди мамлакат келажакка умид боғлаши кераклигини таъкидлаган. 

"Бугун биз сиз билан келажакни қандай қуриш ҳақида ўз фикрларимизни муҳокама қилдик. Ўйлайманки, урушдан кейинги сўнгги тўрт ой ҳар икки томоннинг ҳам ўтган саҳифани ёпиб, келажакка эътибор қаратиш истагини намойиш этди", деган Алиев хорижий делегация билан учрашувда. 

Маълумот ўрнида, Тоғли Қорабоғдаги вазият ўтган йилнинг 27 сентябрида кескинлашди. 9 ноябрь куни Россия, Арманистон ва Озарбайжон раҳбарлари 10 ноябрдан Тоғли Қорабоғда ўт очишни тўхтатиш тўғрисида қўшма баёнот қабул қилди. Россия тинчликпарвар кучлари Қорабоғ вилоятига юборилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

112

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг