Алиев Озарбайжоннинг Теҳрондаги элчихонасига ҳужумни террор деб баҳолади
Олам
−
27 Январь 2023
5593Аввал хабар берганимиздек, Озарбайжоннинг Теҳрондаги элчихонасига қуролли ҳужум уюштирилган эди. Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев элчихонага уюштирилган қуролли ҳужумни қоралаб, уни террорчилик ҳаракати деб баҳолади. Бу ҳақда у Twitter’даги саҳифасида ёзган.
“Бугун Теҳрондаги элчихонамизга қарши содир этилган террористик ҳаракатни қатъиян қоралайман. Биз ушбу ҳаракатни тезкор текширишни ва террорчиларни жазолашни талаб қиламиз. Дипломатик ваколатхоналарга қарши террористик ҳужумга йўл қўйилмайди”, деб ёзган Озарбайжон раҳбари.
Шунингдек, Озарбайжон Президенти элчихонага қилинган ҳужум вақтида вафот этган катта лейтенант Орхан Аскеровнинг қариндошлари ва дўстларига ҳамдардлик билдирган.
Эслатиб ўтамиз, Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Айхан Ҳожизода “TRT Haber” телеканалига берган интервьюсида Озарбайжон қуролли ҳужумдан кейин мамлакат элчихонаси ходимларини эвакуация қилмоқчилигини маълум қилган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь