Алиев Қозоғистонга келди (видео)
Олам
−
21 Октябрь 4538 1 дақиқа
Кеча, 20 октябрь куни Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев давлат ташрифи билан Қозоғистонга келди. Бу ҳақда Озарбайжон раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, уни Остона аэропортида Қозоғистон Президентининг шахсан ўзи – Қосим-Жомарт Тўқаев катта тантана билан кутиб олган.
Бугун, 21 октябрь куни икки давлат етакчилари ўртасида музокаралар бўлиб ўтади, шунингдек, Қозоғистон ва Озарбайжон ўртасидаги Олий Ҳукуматлараро кенгашнинг иккинчи йиғилиши ташкил этилади.
Ташриф давомида икки томонлама ҳамкорликнинг асосий йўналишларини муҳокама қилишни режалаштирилган.
Август ойида Қозоғистон Президенти Озарбайжон раҳбари билан телефон орқали суҳбатлашган эди. Тўқаев Алиевни Арманистон ва Озарбайжон ўртасида тинчлик декларациясининг имзоланиши билан табриклаган. Мазкур келишув 9 август куни Вашингтонда имзоланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Илҳом Алиев Қозоғистонга давлат ташрифи олдидан “Казинформ” агентлигига берган интервьюсида Қозоғистон ва Озарбайжон чинакам стратегик ва иттифоқчи шериклик муносабатларини ўрнатгани ҳақида гапирган эди. Давлат раҳбарининг таъкидлашича, юқори даражада олиб борилаётган ва барча даражадаги давлатлараро алоқаларни ҳар томонлама чуқурлаштиришга туртки бўлаётган фаол ва конструктив мулоқот икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилувчи муҳим омил ҳисобланади.