Алишер Усмоновнинг жияни шахсга ҳужум қилишда айбланди
Олам
−
25 Ноябрь 2021
22056Англиянинг “Эвертон” клуби собиқ директори Сарвар Исмоилов баданга оғир шикаст етказишда айбланди. Бу ҳақда BBC ёзмоқда.
Қайд этилишича, Сарвар Исмоилов жорий йилнинг 11 июнь санасида Англия пойтахти Лондонда Эдмонд Красники исмли шахсга ҳужум қилишда айбланган.
Хабарга кўра, Сарвар Исмоиловнинг акаси Санжар Исмоилов ҳам Эдмонд Красникига ҳужум қилишда айбланмоқда. Бундан ташқари, 34 ёшли Санжар Исмоилов, шунингдек, Астрид Файчи исмли моделга ҳужум қилиш ва унга тан жароҳати етказиш, шунингдек, унинг iPhone смартфони ва қиймати 5000 фунт стерлингдан ортиқ бўлган олмосли билагузукка шикаст етказишда ҳам айбланмоқда.
Маълумот учун, Сарвар Исмоилов “Гудисон Парк”даги “Эвертон” клубининг энг йирик ҳомийси Алишер Усмоновнинг жияни ҳисобланади. Бир муддат жамоада спорт ва тижорат директори лавозимида ишлаган Сарвар июль ойида клуб директорлар кенгашига тайинланганди. Бироқ, у жорий йилнинг ноябрида “соғлиги туфайли” вазифасидан озод этилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь