Алишер Усмонов россиялик миллиардерлар тўққизлигида қайд этилди

World

image

Жаҳонга машҳур Forbes нашрида Россиядаги энг бой тадбиркорлар рейтинги эълон қилинди.

Унга кўра асли келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган миллиардер Алишер Усмонов рейтингнинг тўққизинчи поғонасида қайд этилган. Унинг умумий бойлиги 12,6 млрд долларга баҳоланган.

Шунингдек, рейтингнинг 18 поғонасидан бошқа бир ўзбекистонлик Искандар Маҳмудов жой эгаллади. Ҳозирда унинг бойлиги 6,6 млрд доллар ташкил этмоқда.

Бойлигининг миқдори бўйича россияликлар орасида Леонид Михельсон 24 млрд доллар билан биринчи ўринни эгаллаб турибди.

Рейтингнинг иккинчи поғонасида Владимир Лисин 21,3 млрд доллар билан қайд этилган бўлса, учинчи ўриндаги Вагит Алекперовнинг бойлиги 20,7 миллиард долларга баҳоланган.


Author

Rate Count

134

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends