Aлишер Саъдуллаев ёшлар учун турли тилларга ихтисослашган ёзги оромгоҳ ташкил этилаётганини эълон қилди

Жамият 2577
image
-

Ёшлар ишлари агентлиги директори Aлишер Саъдуллаев Telegram канали орқали турли тиллардан ёшлар учун “Ибрат тиллар оромгоҳи” барча тиллар бўйича босқичма-босқич ташкил этилаётганини эълон қилди.

Маълум қилинишича, оромгоҳнинг илк мавсуми инглиз тилидан бўлиб ўтади. Бунда 16 ёшдан 25 ёшгача бўлган, инглиз тилидан камида Б1 даражага эга йигит-қизлар жорий йилнинг 10 июнь санасига қадар @ibratcamp_bot манзили орқали рўйхатдан ўтишлари ва ариза юборишлари лозим.

Aриза юборилгандан сўнг онлайн шаклда суҳбат бўлиб ўтади. Саралаб олиш талабларига кўра, энг яхши иншо ёзган ва суҳбатдан мувафаққиятли ўтган ёшлар оромгоҳда инглиз тилидан чуқурлаштирилган шаклда малака ошириш имконига эга бўладилар.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Aлишер Саъдуллаев ушбу оромгоҳни ташкил етиш учун ёшларнинг фикрларини билиш мақсадида кенг қамровли сўровнома ўтказганди.

 

Ёшлар ишлари агентлиги Матбуот хизмати

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 26
Рейтинг: 3.1
t
×