Aлишер Қодиров аёлларнинг иш вақтини қисқартиришни таклиф қилди
Жамият
−
06 Январь 2023
6083Фарзанди боғчага бораётган бюджет ташкилотида ишлайдиган аёлларнинг иш ҳақи камайтирилмаган ҳолда иш вақти қисқартирилади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 10–18 январь кунлари мактабгача таълим ташкилотларида навбатдан ташқари таътил эълон қилиниши муносабати билан 3-7 ёшли болалари бор, бюджет ҳисобидан молиявий жиҳатдан таъминланадиган муассасалар ва ташкилотларда ишлаётган аёлларга меҳнат шартномаси шартларига биноан иш ҳақини камайтирмасдан, иш вақтининг қисқартирилган муддати белгиланади.
Ушбу ҳолат юзасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Алишер Қодиров муносабат билдирди.
“Боғчадан фарзандини вақтида олишига вазифаси халақит бераётган аёлларга иш вақтини қисқартириш жуда яхши, лекин бу масаланинг ярми… Ишлайдиган, оилали аёллар учун эрталаб ишга бир соат кечроқ келиш ва иш вақтидан бир соат вақтлироқ кетишни расмийлаштириш керак”, дейди депутат.
Унинг қайд этишича, агар шундай қилинса, аёл ходимнинг иш самарадорлиги сезиларли ошади, оилада муҳит ўзгаради.
“Қолаверса, натижа кўп ишлаш эмас, самарали ишлашнинг ҳосили эканини ҳамма тан олмаса ҳам, жуда яхши билади”, дейди Қодиров.
LiveБарчаси