Алишер Қодиров Антимонополия қўмитасини “UzAutoMotors” обрўсига путур етказишда айблади
Жамият
−
21 Декабрь 2020
9977Аввалроқ “UzAuto Motors” компанияси судда Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ғолиб бўлгани ҳақида хабар берган эдик. “Миллий тикланиш” партияси раиси Алишер Қодиров депутатлари олдида ҳисоб беришини маълум қилди.
Алишер Қодировга кўра, Ўзбекистон иқтисодиёти ва “UzAutoMotors” компаниясининг халқаро репутациясига қанча зарар етказганини ҳисоблаш ва жавоб тайёрлаш қўмита раисининг биринчи ўринбосарини ким масалани кўпроқ тушунишини ўлчашдан кўра кўпроқ ўйлантириши керак.
“Монополия қўмитаси автосаноатда қарор қандай қабул қилинишидан бехабарлиги (суд қарори шу хулосани чиқаришга асос бўлмоқда) Ўзбекистон иқтисодиёти ва “UzAutoMotors” компаниясининг халқаро репутациясига қанча зарар етказганини ҳисоблаш ва жавоб тайёрлаш қўмита раисининг биринчи ўринбосарини ким масалани кўпроқ тушунишини ўлчашдан кўра кўпроқ ўйлантириши керак, аслида”, деб ёзади Алишер Қодиров.
“Миллий тикланиш” партияси раиси қўмитанинг ушбу масалада эшитувини ташкил қилиш ва тегишли хулосалар чиқариш бўйича таклиф тайёрланишини маълум қилган.
“Партия томонидан суд жараёнлари якунланиши билан Монополия қўмитасининг ушбу масалада эшитувини ташкил қилиш ва тегишли хулосалар чиқариш бўйича таклиф тайёрланади”, деб ёзади Қодиров.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Монополияга қарши курашиш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Бобир Каримов Ўзбекистонда “UzAutoMotors” АЖ монополиясига ва нархларнинг асоссиз оширилишига барҳам беришнинг ягона йўли божхона ставкаларини пасайтириш эканини айтганди.
Шундан сўнг, “Миллий тикланиш” партияси раиси Алишер Қодиров бу ғоялар остида Ўзбекистонга ёмонлик ётганини айтган.
Бир неча ой муқаддам Монополияга қарши курашиш қўмитаси “UzAutoMotors” АЖ “Рақобат тўғрисида”ги қонун талаблари бузаётганлиги юзасидан иш қўзғатган эди. Шундан сўнг, махсус комиссия компания автомобиллар нархларини асоссиз оширганини тасдиқлади.
Шундан сўнг, компания махсус комиссия қарори устидан судга шикоят қилди. Судда Монополияга қарши курашиш қўмитаси ютқазди. Кейинроқ эса ташкилот суд қарори устида апелляция шикояти киритганди.
Лекин, 18 декабрь куни Олий суд Монополияга қарши курашиш қўмитасининг “UzAutoMotors” иши бўйича апелляцияси қаноатлантирилмагани тўғрисида хабар берди.
LiveБарчаси