Telegram
Биринчи билинг!
Бизнес
−
04 Октябрь
5053Жорий йилнинг 3 октябрь куни Ўзбекистоннинг Алфраганус университети ҳамда бир қатор хорижий университетлар ҳамкорлигида бўлиб ўтадиган “Бир макон – бир йўл: Имкониятлар ва муаммолар, миграция, туризм ва сиёсий иқтисод” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференцияга старт берилди.
Мазкур халқаро конфренция 3-4 октябрь кунлари пойтахт Тошкентда, 5-6 октябрь кунлари эса Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида бўлиши кутилмоқда. Конференциядан кўзланган асосий мақсад эса халқаро даражада ўзаро ижтимоий-иқтисодий, фан-таълим, маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, давлатлар ўртасида иқтисодий ҳамкорликни такомиллаштириш ҳисобланади.
Алфраганус университети ректори Муҳаммадисмоил Маҳмудовнинг сўзларига кўра, конференцияда хорижлик олимлар билан биргаликда тиббиёт, рақамли технологиялар, туризм, архитектура ва дизайн, замонавий таълимни ташкил этишда инновацион ёндашувлар соҳаларига кўпроқ эътибор берилган.
“Алфраганус университети ва Туркиянинг Нажмиддин Эрбоқан университети ўртасида ташкиллаштирилган “Бир йўл – бир макон: Имконмиятлар ва муаммолар” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция ўтган 2022 йилда илк бор ташкиллаштилган эди. Мана шу илмий конференцияда йигирмага яқин давлатлардан экспертлар қатнашмоқда.
Ушбу халқаро илмий-амалий конференциянинг аҳамияти шундаки, республикамизда олиб борилаётган таълим соҳасидаги ислоҳотлар натижасида ёшларга таълим ва тарбия беришда халқаро тажрибаларни ўрганиш ҳамда мамлакатдаги ислоҳотларни кенг жамоатчиликда, халқаро майдонда кўрсатишдан иборат. Бу конфренция амалий бўлаётгани ҳисобига кўплаб шифокорлар, тадбиркорлар, санъаткорлар, ресторан бизнеси билан шуғулланадиган кўплаб соҳа вакиллари айнан шу ерга ташриф буюрди. Бу амалиётчилар билан биргаликда семинарлар, мастер-класслар ўтаб борилади”, дейди у.
Унинг қўшимча қилишича, Алфраганус университети 30 га яқин хорижлик ҳамкорларга эга бўлиб, улар билан таълим йўналишида қатор янгиликларни амалга ошириш борасида шартномалар имзолаган. Қолаверса, университетнинг профессор-ўқитувчилари муаллифлигида 100 га яқин ўқув қўлланма ва илмий мақолалар нашрдан чиқарилган.
Таъкидланишича, жорий йилда иккинчи маротаба ташкил этилаётган мазкур конференция қамрови ва географияси анча кенгайган. Хусусан, конференцияда Ўзбекистоннинг 30 дан ортиқ олий таълим муассасалари билан биргаликда, дунёнинг 150 га яқин – Туркия, Хитой, Япония, Буюк Британия, Франция, Италия, Чехия, Швеция, Латвия, Америка Қўшма Штатлари, Марказий Осиё ҳамда МДҲ давлатларидаги нуфузли етакчи олий таълим муассасаларининг ректорлари, профессор-ўқитувчилари, таниқли олимлари иштирок этмоқда.
Туркиянинг Нажмиддин Эрбоқан университети Ташкилий қўмита раиси Билол Мержаннинг айтишича, мазкур конференция нафақат Ўзбекистон ва Туркия давлатлари, балки Буюк ипак йўли боғлаган мамлакатларни таълим тизими орқали янада бирлаштиришга хизмат қилади.
"Ўтган йилги конференцияда 80 қатнашчидан 20 нафари онлайн иштирок этган эди. Ўшанда тўртта давлатдан меҳмонлар келган бўлса, бу йил улар анча кўпайди. Олдимизга қўйилган энг асосий мақсадларимиздан бири бу Буюк Ипак йўлида жойлашган мамлакатларнинг муаммоларини ечиш. Биз бу йиғилишда тажриба алмашган ҳолда яхши ютуқларга эришамиз. Йиғилишимиздан яна бир мақсад ўзаро камчилик ва ютуқларимиз ҳақида суҳбатлашишдир. Китоб чиқариш ниятимиз ҳам бор. Энг муҳими биз бу масалаларни конфренцияда жонли муҳокамалар орқали ҳал қиляпмиз", дейди у.
Мазкур анжуманнинг иккинчи куни 4 октябрь кунига режалаштирилган бўлиб, унда маҳаллий ҳамда хорижий экспертлар томонидан “Глобаллашув шароитида иқтисодий тизимлар ва муносабатлар”, “Туризм соҳасида ўзгаришларнинг замонавий хусусиятлари”, “Архитектура ва дизайн соҳаларининг ривожланиш истиқболлари” ва бошқа бир қатор мавзуларда маърузалар қилиниши кутилмоқда.
Ижтомоий тармоқдаги саҳифалар:
Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Facebook'да дўстларингиз билан бўлишинг
Instagram'да янгиликлардан хабардор бўлинг
YouTube'да бизни кузатиб боринг
LiveБарчаси