Александр Усик Тайсон Фьюри билан қўлқопсиз жанг қилмоқчи

Спорт

image

Бокснинг WBA, WBO, IBF ва IBO йўналишлари бўйича оғир вазн тоифасида жаҳон чемпиони, украиналик Александр Усик Тайсон Фьюри билан қўлқопсиз жанг қилишга тайёр. Бу ҳақда унинг ўзи "The Gloves" YouTube каналига берган интервьюсида маълум қилди.

"Бугун Фьюри билан кўчада яланг муштларим билан жанг қилишга тайёрман. Боксдаги фаолиятим давомида ҳеч кимни қораламаганман. Биз ҳатто бокс учун Москвага ҳам бордик, ваҳоланки, мен бу учун ўз мамлакатимда катта муаммоларга дуч келишим мумкин эди", дейди Усик.

Александр Усик 2021 йилда оғир вазн тоифасида жаҳон чемпиони Энтони Жошуани ишончли тарзда мағлуб этди ва шу тариқа ундан барча камарларни тортиб олди. Шунингдек, украиналик боксчи WBC йўналиши бўйича жаҳон чемпиони Тайсон Фьюри билан жанг ўтказиш ва оғир вазнда мутлақ чемпион бўлишга даъво қилмоқда.

 

Шахбоз Қаҳҳоров


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

67

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made