Алек Болдуин отиб қўйган операторнинг эри актёрни судга берди

Маданият-санъат

image

“Rust” (“Занг”) фильмини суратга олиш вақтида тасодифий ўқдан ҳалок бўлган оператор Галина Хатчинснинг турмуш ўртоғи кинокомпаниялар, продюсерлар ва суратга олиш гуруҳи аъзоларини яратишда иштирок этган актёр Алек Болдуин устидан судга мурожаат қилди.

Нью-Йорк штати округ судига киритилган даъвода айбланувчи Болдуин ва бу иш бўйича бошқа айбланувчилар “Rust” фильмини тасвирга олишда ҳақиқий қуролдан фойдаланишда асосий хавфсизлик қоидаларига риоя қилмаганлар, бу ҳалокатли оқибатларга олиб келди, дейилади.

Даъвогарнинг сўзларига кўра, агар улар хавфсизлик қоидалари бузилганлиги ҳақидаги шикоятларни эътиборсиз қолдиришмаганида, судланувчилар Хатчинснинг ўлимини олдини олишлари мумкин эди.

“Галина Хатчинс яшашга лойиқ эди ва судланувчилар, агар улар инсон ҳаёти хавф остида қолдирадиган хавфсизлик тартиб-қоидаларини эътиборсиз қолдириш ўрнига, суратга олиш майдончасидаги ҳар бир инсоннинг хавфсизлигини ҳимоя қилиш бурчини муқаддас деб билганларида, унинг ўлимини олдини олиши мумкин эди”, дейилади ҳужжатда.

Эслатиб ўтамиз, Голливуд актёри Алек Болдуин Нью-Мексико штатидаги Санта-Фе шаҳри яқинида бўлиб ўтаётган вестерн жанридаги "Rust" ("Занг") фильмини суратга олиш жараёнида тасодифан оператор Галина Хатчинс ва режиссёр Жоэл Соусни отиб қўйганди. Оқибатда 42 ёшда бўлган Галина Хатчинс олган жароҳатларидан вафот этган, 48 ёшли Жоэл Соус эса шифохонага ётқизилганди. 

Кейинчалик, Болдуин Галина Хатчинснинг ҳаётига зомин бўлган воқеани тергов қилишда полиция билан тўлиқ ҳамкорлик қилаётганини маълум қилди. У, шунингдек марҳумнинг оиласи билан алоқада эканини ва уларга ёрдам беришини айтди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

241

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг