Албания Эрон билан дипломатик алоқани узди

Олам

image

Албания Эронни мамлакат давлат хизматига киберҳужум уюштиришда айблади ва Ислом Республикаси билан дипломатик алоқаларни узди. Бу ҳақда Бош вазир Эди Рама маълум қилди, деб хабар бермоқда “Albania Daily News”.

Қайд этилишича, барча эронлик дипломатларга 24 соат ичида Албанияни тарк этиш буюрилган.

“Ушбу қарор Эрон Ислом Республикаси элчихонасига, барча дипломатик ва техник-маъмурий ходимларга, шу жумладан хавфсизлик ходимларига 24 соат ичида Албания Республикаси ҳудудини тарк этишлари керак бўлган расмий нотада маълум қилинди”, дейди Албания Бош вазири.

Албанияда таъкидлашларича, Эрон 15 июль куни давлат хизматларига қарши киберҳужум уюштиришга уринган, жумладан, бу мақсадлар учун турли гуруҳларни молиялаштирган, киберҳужумнинг мақсади тизимларни фалажлаш ва ҳукумат маълумотларини ўғирлаш бўлган.

“Ҳужум муваффақиятсизликка учради ва етказилган зарарни кичик деб ҳисоблаш мумкин ва ихтисослашган идоралар билан келишилган ҳолда, киберҳужумни Албанияга ҳужум қилиш учун Эрон томонидан молиялаштирган тўрт хил гуруҳ амалга оширгани исботланди”, дея қўшимча қилган Рама.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

175

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг