Альцгеймер касаллиги бошланганини қандай билиш мумкин?
Саломатлик
−
06 Сентябрь 2021
1860760 ёшдан ошган одамларда тушунарсиз ташвиш Альцгеймер касаллигининг дастлабки босқичини кўрсатиши мумкин. Бу ҳақда доктор Эмер Максуини маълумот берган.
“Ҳеч қандай сабабсиз ташвишланиш, қисқа муддатли хотира йўқолиши деменциянинг дастлабки белгилари бўлиши мумкин”, деган доктор.
Мутахассиснинг фикрича, хотиржам бўлмаслик “табиий ташвиш”га ўхшамайди. Бироқ, ушбу белги анча олдин пайдо бўлиши мумкин.
“Альцгеймер касаллиги ташхиси қўйилган одамлар кўпинча сўровда тушунарсиз хавотирни бошдан кечирганликларини тан олишди ва аниқ муаммолардан 18 ой ёки, ҳатто, икки йил олдин қисқа муддатли хотира йўқолишининг биринчи ҳолатлари қайд этилганини айтишди”, деган Максуини.
Қайд этилишича, Альцгеймер касаллиги биринчи навбатда қисқа муддатли хотирага таъсир қилади ва касалликнинг ривожланиши билан узоқ муддатли хотира билан боғлиқ муаммолар ривожланади.
Мақолада бу касалликни даволаб бўлмаслиги ва унинг ривожланишини тўхтатадиган дорилар йўқлиги кўрсатилган.
LiveБарчаси