“Ал-Наср” ўз сафига ПСЖ футболчисини қўшиб олмоқчи

Спорт

image

Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” клуби ўз сафини юқори даражадаги футболчилар билан кенгайтириш ниятида. Вариантлар орасида ПСЖ клуби ҳимоячиси Серхио Рамос ҳам бор. Бу ҳақда “Yevro Futbol” нашри хабар берди.

Хабарга кўра, “Ал-Наср” Париж клуби билан Рамоснинг амалдаги шартномаси жорий йилнинг июнь ойида тугашидан фойдаланиб, унга жамоага ўтишни таклиф қилмоқчи.

Айтиш жоизки, 36 ёшли ҳимоячининг ПСЖ билан шартномани узайтириши ёки узайтирмаслиги ҳам ҳали номаълум.

Серхио Рамос 2021 йилдан бери ПСЖ клуби сафида ўйнаб келмоқда, бунгача испаниялик футболчи “Реал Мадрид” ва “Севилья “ клубларида тўп сурган. Ҳимоячи “Реал” сафида беш карра Испания чемпиони ва тўрт марта Европа Чемпионлар лигаси ғолиби бўлган.

Муштарий Ғаниева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

ПСЖ футбол Ал-Наср

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг