“Ал-Наср” мураббийи фақат Роналдумас Месси трансферини ҳам истагани маълум бўлди

Sport

image

“Ал-Наср” бош мураббийи Руди Гарсия ўз жамоасида нафақат Криштиану Роналду, балки Лионель Мессини ҳам кўришни хоҳлаганини тан олди. Бу ҳақда “Marca” нашри хабар берди. 

Саудия жамоаси бош мураббийи португалияликнинг трансфери ҳақидаги саволга жавоб берар экан, аргентиналик футболчини ҳам тилга олди.

“Роналду? Аввалига Мессини сотиб олмоқчи эдик. Шахсан ўзим Леони Доҳадан Саудияга олиб келишга ҳаракат қилдим”, дейди Руди Гарсия.

Эслатиб ўтамиз, Роналду “Ал-Наср” билан 2,5 йил муддатга шартнома имзолади. Шартномага кўра, футболчи янги клубида йилига 200 миллион евро маош олади. Саудия клубида 37 ёшли футболчи 7-рақам остида тўп суради. 

Аввалроқ, “Ал-Наср” “Реал”дан Лука Модрич ва ПСЖдан Серхио Рамосни ҳам ўз сафига қўшиб олмоқчи эканлиги маълум бўлганди.


Tags

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends