“Ал-Қоида”нинг ўлдига чиқарилган лидерининг видеоси тарқалди

Олам 24926
image
-

“Ал-Қоида” гуруҳининг етакчиси Айман аз-Завоҳирий АҚШда 11 сентябрда содир бўлган терактларнинг 20 йиллигига бағишланган видеороликда кўриниш берди. Бу ҳақда “Daily Mail” нашри хабар берган. 

Радикал сайтларни кузатувчи SITE разведка гуруҳининг хабар беришича, ушбу видео кеча, 12 сентябрь куни чиқарилган. Аз-Завоҳирийнинг нутқи 61 дақиқа 37 сония давом этадиган видеога ёзиб олинган. Унда аз-Завоҳирий “Қуддус ҳеч қачон яҳудий бўлмаслигини” ва “Ал-Қоида”нинг ҳужумларини, жумладан, январь ойида Сурияда рус қўшинларига қилинган ҳужумни юқори баҳолаган. 

Шунингдек, аз-Завоҳирий 20 йиллик урушдан кейин Америка қўшинларининг Афғонистондан олиб чиқилганини ҳам қайд этган, аммо “Толибон” Афғонистон ва пойтахт Қобулни босиб олгани ҳақида гапирмаган. 

Таъкидланишича, 2020 йил охирида аз-Завоҳирий ўлган бўлиши мумкинлиги ҳақида маълумот пайдо бўлган, аммо бу маълумот тасдиқланмаган. Ўшандан бери, бир кун олдин тарқатилган видео унинг интернетдаги биринчи “кўриниши” бўлган. 

Маълумот ўрнида, Айман аз-Завоҳирий 2011 йилнинг июнь ойида “Ал-Қоида” нинг етакчисига айланган эди. У “Миср исломий жиҳоди” ташкилотининг асосчиси. Вашингтон уни АҚШ фуқароларини мамлакат ташқарисида ўлдиришда, қотилликка тил бириктиришда ва давлат идораларига ҳужум қилишда айблайди.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1286
Рейтинг: 3
t
×