“Ал-Аҳли” суперюлдузлар жамоасига айланмоқда. Топ мураббий клубга таклиф қилинди
Спорт
−
08 Июль 2023
10469Мадриднинг “Атлетико” клуби бош мураббийи Диего Симеоне ўз лавозимини тарк этмоқчи. Бу ҳақда футбол журналисти Никола Скира хабар берди.
Манбага кўра, Саудия Арабистонининг “Ал-Аҳли” клуби аргентиналик мутахассисга йилига 40 миллион евро маош билан икки йиллик шартнома таклиф қилган.
Симеоненинг “Атлетико Мадрид” билан шартномаси тугашига бир йил қолди. Аргентиналик мутахассис 12 йил давомида (2011 йилдан бери) “Атлетико Мадрид”ни бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида жамоа саккизта совринни қўлга киритди. Жумладан, Испания чемпионати ва Европа лигасида ғолиб бўлди. Симеоне, шунингдек, “матрасчилар”ни икки марта Европа Чемпионлар лигаси финалига олиб чиқди.
“Атлетико Мадрид” ўтган мавсумда Лигада 3-ўринни эгаллади.
LiveБарчаси
Асад ҳокимияти ағдарилди.
08 Декабрь