Ал-Ҳарам ва Ан-Набавий масжидларида муҳим карантин чеклови бекор қилинди

Олам

image

Саудия Арабистони ҳукумати мусулмон оламининг энг муқаддас зиёратгоҳи ҳисобланган Маккадаги Ал-Ҳарам ва Мадинадаги Ан-Набавий масжидларида пандемия бошланганидан бери илк бор ижтимоий масофа сақлаш талабини бекор қилди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Талаб бекор қилингач, икки масжидда ходимлар намозхонларга масофани сақлашда ёрдам берувчи ерга ёпиштирилган кўрсаткичларни олиб ташлаган.

Бугун, 17 октябрда масжидлар тўлиқ тўлган ҳолатда ибодат қилинган. Маҳаллий ОАВга кўра, масофани сақлаш талаби бекор қилингач, Умра зиёратини амалга оширувчи хорижликларга Маккага келишига рухсат берилади.

Шу билан бирга, ушбу икки масжидга келувчилар COVID-19 қарши тўлиқ эмланган ва ниқобда бўлиши керак. Бундан ташқари, Ал-Ҳарам масжидига келувчиларга аввалгидек Каъбага тегиниш тақиқланган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилда Саудия ҳукумати хорижликларга Ҳаж зиёратини амалга оширишга рухсат бермади. Зиёратни мамлакат ичида 60 минг киши амалга оширди.

Маълумот учун, Саудия Арабистонида пандемия бошидан бери 547 минг кишида коронавирус аниқланди. 8,7 мингдан ортиқ бемор вафот этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Саудия Арабистони масжид Каъба

Баҳолаганлар

84

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг