AКТ йўналишидаги ОТМ талаблари “Huawei Seeds for the Future 2021” тадбирида қатнашишмоқда
Бизнес
−
04 Ноябрь 2021
6023Ўзбекистоннинг 4та AКТ йўналишидаги ОТМ талабалари сунъий интеллект, 5G, булутли ҳисоблаш, IoT каби илғор технологиялар ва ечимлар, шунингдек етакчилик сифатларини камол топтириш, Хитой анъаналарини ўрганиш ҳамда Таиланд ва Беларусдан ташриф буюрган иштирокчилар билан маданий тажриба алмашишга қаратилган “Huawei Seeds for the Future 2021” ўқув дастурида қатнашишмоқда.
“Seeds for the Future”дастури бутун дунё бўйлаб 130 та мамлакат ва минтақадан бўлган иштирокчиларни ўзида бирлаштирган флагманлик таълим лойиҳаси бўлиб, унда дунёдаги 500 та университетнинг талабалари иштирок этади. 9000 та энг яхши талабалар, жумладан Huawei компаниясининг Хитойдаги бош қароргоҳига ташриф буюрган офлайн иштирокчилар ва 2020 йилги лойиҳанинг онлайн иштирокчилари дастур бўйича амалиёт ўтадилар.
1 ноябрь куни Тошкент ахборот технологиялари университети (ТAТУ) Медиа марказида мана 7 йилдан буён AКТ йўналишидаги ОТМ талабаларига AКТ соҳасидаги билимларини кучайтириш, етакчилик сифатларини яхшилашга оид маърузалар тинглаш, бошқа мамлакат талабалари билан маданий қадриятлар алмашиш ҳамда Хитой анъаналари ва маданияти билан танишиш имкониятини тақдим этаётган “Seeds for the Future” таълим лойиҳасига старт берилди. Ўтган йилларда лойиҳа доирасида ТAТУнинг 50 нафар талабаси Хитойда бўлиб, компаниянинг бош офисида амалиёт ўташди.
2020 йилги пандемия муносабати билан “Seeds for the Future” лойиҳаси онлайн форматда ташкил этилди. Тузилган меморандумлар доирасида 2021 йилги лойиҳа иштирокчилари тўртта университет – ТAТУ, Тошкентдаги Aмити университети, Тошкентдаги Ёджу техника институти ва Тошкентдаги Турин политехника университети талабалари бўлди. Бу йил “Seeds for the Future” гибрид форматда Ўзбекистондаги Huawei компаниясининг офисида ўтказилмоқда, унда Huawei компаниясининг Хитойдаги штаб-квартираси билан тўғридан-тўғри уланишлар, технологиялар бўйича олдиндан ёзиб олинган курслар, компаниянинг кўргазма зали бўйлаб экскурсия ва қуйидаги мавзулардаги маърузаларни ўзида мужассамлаштиради: Барқарор ривожланишда технологияларнинг таъсири, “Huawei мобил сервиcлари” ва дастурчилар учун имкониятлар. Лойиҳа давомида иштирокчилар ўзларининг Tech4Good лойиҳасини ишлаб чиқиш билан ҳам шуғулланадилар, унда улар инновацион технологияларнинг ижтимоий соҳадаги ўрни ва аҳамиятини очиб беришлари керак бўлади.
“Бу йил Huawei компанияси Ўзбекистоннинг етакчи ИТ университетлари билан AКТ соҳасидаги истеъдодларни қўллаб-қувватлашга қаратилган меморандумларни имзолади. “Seeds for the Future” лойиҳаси ушбу келишувларнинг энг асосий бандларидан биридир, чунки у ёш AКТ ходимларининг салоҳиятини юзага чиқариш, уларни юқори технологиялар соҳасида ютуқларга эришишга илҳомлантириш ва компаниямиз мутахассислари тажрибасини ўрганиш имконини беради. Лойиҳа ҳали ҳам Huawei компаниясининг штаб-квартирасига ташриф буюришсиз янги форматда амалга оширилмоқда, бироқ биз рақамли технологиялар бизга мана шундай пандемия шароитида ҳам дунё бўйлаб талабаларни бирлаштириш имкониятини бераётганини кўриб турибмиз”, деди Huawei компанияси директорининг Ўзбекистондаги ўринбосари жаноб Го Фен.
“Seeds for the Future” – Huawei компанияси томонидан ўз корпоратив ижтимоий мажбуриятини бажариш доирасида амалга оширилган глобал дастурдир. 2017-йилда Ўзбекистоннинг “Seeds for the Future” лойиҳасининг 4 нафар иштирокчиси Пекин шаҳрида бўлиб ўтадиган “Бир макон, бир йўл” халқаро саммитида иштирок этиш учун таклиф этилган бўлиб, унда иштирокчилар саммитга 30 та мамлакатдан ташриф буюрган давлат ва ҳукумат раҳбарлари олдида лойиҳа тақдимоти билан чиқиш қилишди. 2019-йилда Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси жаноб Бахтиёр Саидов Шенчжен шаҳрида бўлиб ўтган тақдирлаш маросимида иштирок этди ва лойиҳа иштирокчиларини табрик нутқи билан қўллаб-қувватлаб, ИТ соҳасида ёш мутахассисларни тайёрлаш қанчалик муҳимлигини таъкидлаб ўтди.
Реклама ҳуқуқи асосида
LiveБарчаси