АКТ вазирлиги Telegram ишламай қолганига муносабат билдирди
Технология
−
02 Ноябрь 2022
6152Бугун, 2 ноябрь куни Ўзбекистонда Telegram мессенжери фаолиятида узилишлар кузатилди. Telegram Uzbekistan ҳолатга муносабат билдириб, узилишларни бартараф қилиш ишлари бошланганини маълум қилди.
“Telegram’да бир мунча вақт давомида алоқа узилиб қолмоқда. Жамоа бундан хабардор.
Муаммо Telegram тарафида эмас, бироқ жамоа алоқани сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда”, дея узилишларга муносабат билдирган Telegram Uzbekistan.
Бунинг ортидан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Telegram’даги узилишларга муносабат билдирди.
“Telegram мессенжери уланишидаги баъзи фойдаланувчилардаги муаммолар туфайли, у Ўзбекистонда блокланди, деб хавотирланишга ўрин йўқ”, дейилади қисқа муносабатда.
Орадан кўп ўтмай Telegram одатдагидек ишлай бошлади.
LiveБарчаси