Аксилкоррупция агентлиги ички ишлар органларидаги коррупцион омилларни ўрганади

Жамият 6066
image

Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳудудларда ички ишлар органлари фаолиятидаги мавжуд коррупцион омилларни ўрганади. Бу ҳақда агентлик Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Жорий йилнинг 12 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Ички ишлар вазирлиги ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилишда ички ишлар органларининг жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси йўналишидаги ишлари танқидий муҳокама қилинган.

Хабарга кўра, 2020 йил 12 ойи мобайнида ички ишлар органларининг 46 нафар ходими (2019 йилда 28 нафар)  коррупцион жиноятлар содир этганлиги учун жиноий жавобгарликка тортилган.

Шу муносабат билан, йиғилишда Давлат раҳбари томонидан Коррупцияга қарши курашиш агентлигига ички ишлар органлари фаолиятида кузатилаётган коррупцион омил ва хавф-хатарларни аниқлаш ҳамда таҳлил қилиш мақсадида барча ҳудудларда комплекс ўрганишлар ўтказиш вазифаси юклатилган.

Ўрганиш натижаларига кўра, Агентлик томонидан соҳада коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш, жумладан жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси йўналишларида ходимлар томонидан коррупцион жиноятлар содир этиш имкониятларини бартараф этишга қаратилган таклифлар ишлаб чиқилиши белгиланган.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 168
Рейтинг: 2.9
t
×