Аксилкоррупция агентлиги энг кўп ўғирлик қилинган эмас, энг кўп даромад топган ОТМлар рўйхатини тузди

Жамият 3887
image

2021 йилни Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети энг катта даромад шакллантирган олийгоҳ бўлди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги хабар берди.

Агентлик Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахбороти асосида республикадаги 62 та давлат олийгоҳининг 2021 йилдаги даромадлари ва харажатлари ҳақида хабар берган. 

Унга кўра, республика кесимида энг кўп даромадлар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети (қарийб 400 млрд сўм), Наманган давлат университети (320 млрд сўм) ва Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети томонидан (315 млрд сўм) шакллантирилган.

Тошкент шаҳрида жойлашган энг кўп даромад кўрган 5 та олийгоҳ қуйидагилар:

•  Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети – 399 млрд сўм;

•  Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети – 320 млрд сўм;

•  Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети –  276 млрд сўм;

•  Тошкент давлат иқтисодиёт университети – 237 млрд сўм;

•  Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети – 210 млрд сўм.

Қайд этилишича, Олий таълим муассасаларининг даромадлари бюджетдан молиялаштирилган маблағлар, тўлов-контракт асосида ўқитиш учун тушган тушумлар, ривожлантириш маблағлари бўйича даромадлар ҳисобидан шакллантирилади.

Давлат олий таълим муассасаларининг йиллик даромадлари ва харажатлари (2022 йил 1 январь ҳолатига, млн сўм)






Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 72
Рейтинг: 3
t
×