Аҳмад-Ҳожи Қодиров хотира турнири: Ҳасанбой Дўсматов ғалаба билан бошлади

Спорт 2723
image

Чеченистон Республикасида бокс бўйича Аҳмад-Ҳожи Қодиров хотирасига бағишланган мусобақа ўтказилмоқда.

Кеча, 15 август куни 7 нафар ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилди. Баҳсларда уч нафар ўзбекистонлик боксчи ғалаба қозонган бўлса, тўрт нафари мағлубиятга учради. Хусусан, Олимпиада чемпиони Ҳасанбой Дўсматов ҳам мусобақадаги иштирокини ғалаба билан бошлади.

Ахмат-Хожи Қодиров мусобақасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган боксчиларнинг натижалари билан танишинг:

-54 кг: Дилшод Абдувалиев - Ислам Абумуслимов (Чеченистон) (мағлубият);

-54 кг: Ҳасанбой Дўсматов - Мурад Тутаев (Чеченистон) (ғалаба);

-57 кг: Самандар Холмуродов - Тоҳиржон Йўлдошев (Тожикистон) (мағлубият);

-60 кг: Дилшод Абдумуродов - Дени Мовсаров (Чеченистон) (ғалаба);

-63,5 кг: Руслан Абдуллаев - Карим Батаев (Чеченистон) (ғалаба);

-63,5 кг: Гафур Тоҳиров - Тамерлан Аюбов (Чеченистон) (мағлубият);

-71 кг: Камрон Турғунбоев - Исмаил Муцольгов (Чеченистон) (мағлубият).

Маълумот учун, Аҳмад Қодиров 1951 йилда туғилган. Қодиров Бухородаги Мир Араб мадрасаси ва Тошкент Ислом институтида ўқиган. У 1995-2000 йилларда Чеченистон Республикасининг бош муфтийси сифатида фаолият олиб борган. Аҳмад Қодиров қисқа вақт мобайнида, яъни 2003 ва 2004 йилларда Чеченистон Президенти бўлиб ҳам ишлаган. Аҳмад Қодиров 2004 йил вафот этган. Унинг уч нафар фарзанди (икки қиз, бир ўғил) бор. Унинг ўғли Рамзон Қодиров Чеченистон Республикасининг амалдаги раҳбари ҳисобланади.

Маъруф Абдумаликов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 46
Рейтинг: 2.9
t
×