Ахборот кодекси ишлаб чиқилди. Унда нималар келтирилган?

Жамият

image

Ўзбекистонда Ахборот кодекси ишлаб чиқилди. Ушбу қонун лойиҳаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди. 

Қайд этилишича, ушбу кодекс Ўзбекистонда ахборотлаштириш, ахборот ресурслари ва тизимларидан фойдаланиш, ахборотни эркин излаш, олиш, тадқиқ этиш, узатиш ҳамда тарқатишга доир конституциявий ҳуқуқни амалга ошириш жараёнида юзага келадиган, шунингдек, ахборотнинг муҳофаза қилиниши каби муносабатларни тартибга солади.

Мазкур кодекс 4 бўлим, 14 боб ва 131 моддадан иборат. Кодексга бир қанча янги тушунчалар киритилган. Жумладан, блогерга таьриф берилиб, блогерлик фаолияти бўйича тартиб қоидалар келтириб ўтилган.

Шунингдек, унда маҳаллий давлат ҳокимиятлари ҳамда бир неча вазирликларнинг ахборот соҳасидаги ваколатлари келтириб ўтилган.

Бундан ташқари, кодексда бир жинслилар ўртасидаги ғайритабиий алоқаларни тарғиб қилишни тақиқлаш бўйича қисм мавжуд.

Ушбу қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан олти ой ўтгач, кучга киради. Қонун муҳокамаси 29 декабрга қадар давом этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

66

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг