AKFA Medline`да “Сен Яшайсан” хайрия акцияси
Бизнес
−
21 Август 2019
7347Фарзанд туғилиши ота-она учун бахтдир, бироқ узоқ кутилган чақалоқ дунёга оғир туғма касаллик билан дунёга келиши фалокатнинг ўзгинаси. Болага юрак пороги ташхиси қўйилиши энг бардошли ота-онани ҳам руҳан синдириши мумкин. Ҳар йили 1 400 000 нафар бола оғир ва мураккаб юрак пороги билан дунёга келади.
Мурғак боланинг аҳволи кундан-кунга ёмонлашиши мумкин. Шундай вазиятларда ота-оналар ўзларини қўярга жой тополмай, фарзандини қутқариш учун ҳар қандай имконият, мўжизага суянади. Баъзи вақтларда эса юзага келган вазиятдан чиқиш йўқдек кўринади.
AKFA Medline клиникаси ота-оналарга ҳаётининг мазмунини қайтариш, гўдакларининг оғир касалликдан тузалиб кетишига умид бериш учун Кореядан келган малакали кардиохирурглар билан ҳамкорликда “Сен Яшайсан” хайрия акциясини ташкил қилди.
Акция доирасида 5-17 август кунлари AKFA Medline кардиохирургия маркази мутахассислари Республиканинг барча аҳолиси учун бепул консультациялар ташкил қилди. Якунда зудлик билан операция қилиниши керак бўлган 30 нафар бола танлаб олинди.
Бугун, 21 август куни клиникада “Сен Яшайсан” хайрия акциясининг иккинчи босқичи ўтказилди. Жанубий Кореядан келган кардиохирург мутахассислар маҳаллий докторлар кўригидан кейин танлаб олинган 30 нафар мурғак болани текширди.
Бепул консультациялар натижасида 5 нафар гўдак куз охирида Кореяга кетадиган бўлди. У ерда уларга келажакда тузалиб кетиши учуняна бир умид берилади. Бориш-келиш, яшаш, таҳлиллар ва жарроҳлик амалиёти ҳаражатлари AKFA Medline клиникасининг Жанубий Кореядаги ҳамкори Gil Hospital ҳисобидан тўлаб берилади.
Аҳамиятлиси, хорижий меҳмонлар бепул кўрик, эхокардиография ташкил қилиб болаларга касалликни енгиш учун умидгина бериб қолмай, ҳар бир гўдакка совғалар ҳам улашди.
Инсон умид, ишонч билан мўъжизани ўз қўллари билан яратади ва биз AKFA Medline ходимлари сизга ёрдам қўлини узатамиз ва сиз доимо қўрқувда яшашингизга изн бермаймиз. Негаки жажжигина мурғак қалбни хар онда тўхтаб қолиш қўрқувидан халос қилиш истагидамиз.
AKFA Medline
Марказий Осиёдаги энг йирик тиббиёт маркази.
Телефон: +99871 203 30 03 ёки 1141
Манзил: Олмазор тумани, Кичик халқа йўли кўчаси, 5А
Мўлжал: “Беруний” метро бекати
Телеграм: t.me/akfamedline_uz
Инстаграм: https://instagram.com/akfamedline
Сайт: http://www.akfamedline.uz/ru/
Реклама ҳуқуқи асосида
LiveБарчаси